22 April 2013
08:00 -
Давлат Департаментининг Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқларининг аҳволи бўйича 2012 йил ҳисоботи: Эски тос, эски ҳаммом ("Ҳаракат": Умид "Бирлик" Партиясида)
Ўзбекнинг машҳур "Эски тос, эски ҳаммом" мақолини Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг аҳволини ҳам, америкаликларнинг ҳисоботини ҳам баҳолаш учун ишлатиш мумкин. Йиллардан бери Ўзбекистондаги аянчли аҳвол ўзгармагани каби, америкаликлар ҳам эски ҳисоботларини бироз янгилаб эълон қилишдан чарчамайдилар. Шу сабабли, бундай ҳисоботлардан фойда борми деган савол туғилади. Табиий, фойда йўқ.
"Ҳаракат" агентлиги жаҳон ҳуқуқ ҳимолячилари ва уларни қўллаб-қувватловчи Ғарб мамлакатлари ҳали ҳам 20-асрда каби ишлаётганларини, бундай фаолият фойдасиз бўлаётганини кўп марта такрорлади, ҳозир ҳам такрорлайди. Хўш, нима қилиш керак?
Иш усулини тубдан ўзгартириш лозим. СССР каби темир девор ичидаги мамлакатлар бор пайтда, бу мамлакатлардан инсон ҳуқуқларининг бузилишига доир ҳар қандай маълумотни топиш ва уни дунёга билдириш катта жасорат ва маҳорат талаб қиладиган иш эди. Бугун Интернет асрида ҳатто Шимолий Корея каби давлатлардан ҳам тиқ этган товушни бутун дунёга эшиттириш мумкин. Бундан яхши фойдаланган ҳуқуқ ҳимоячилари оддий хабарчиларга айландилар. Аммо, инсон ҳуқуқлари бўйича ғариб аҳволни ўзгартириш учун бу мутлақо етарсиз.
Демократик мухолифат шаклланиб, сиёсий саҳнага расман чиққандан кейингина аҳвол ўзгариши мумкин. Фақат мухолифат оёққа тургандан кейин инсон ҳуқуқлари масаласида сезиларли ижобий ўзгариш бўлади. Демак, ҳуқуқ ҳимоячилари бошқа йўналишдаги фаолиятларини сусайтирмаган ҳолда, сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масаласига эътиборни кучайтиришлари, демократик мухолифатнинг оёққа туришига ёрдам беришлари керак. Бундай ишни ҳуқуқ ҳимоячилигида инқилобий ўзгариш деб баҳолаш мумкин.
Ҳозир ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари, тўғрироғи, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг фаоллари шундай инқилобий ўзгариш қилишда дунёда ҳаммадан олдинда кетмоқдалар. Аммо, минг афсуски, ҳатто америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар ҳам бу нарсани ҳали тўла тушуниб етмадилар.
"Эзгулик" жамиятининг "Бирлик" Партияси билан ҳамкорлиги, "Бирлик" Партиясининг собиқ Совет жумҳуриятлари ичида биринчи бўлиб халқнинг ҳомийлигида фаолият болиб бориш анъанасини яратаётгани - иқтисоди чўкиб, қашшоқ мамлакатга айланаётган, халқи мавжуд режимнинг қулларига айлантирилган, миллат сифатини ҳам йўқотиб бўлган, давлатчилиги эса йўқ бўлиб бораётган Ўзбекистонни энг камида Марказий Осиёда етакчилик қилоладиган кучли ва фаровон давлат даражасига чиқаришнинг кафолатчисидир.