18 April 2013
14:33 -
Озорбайжон умумий ва ягона турк алифбоси яратмоқчи, Ўзбекистон бу ишга қўшилиши керак
Умумий турк алифбоси Президент Илҳом Алиев томонидан 9 апрель куни тасдиқланган "Глобализация шароитида замоннинг талаби билан озорбайжон тилини ишлатиш ва тилчиликни ривожлантириш давлат программаси" доирасида яратилади.
Умумий турк алифбоси яратиш ғояси 2010 йили Бокуда туркий тилли давлатларнинг Парламент Ассамблеяси билан параллел равишда Боку Давлат Университетида ўтказилган "Давлатлараро алоқаларни ривожлантиришда парламентлар демократияси" номли халқаро конференцияда ҳам кўтарилган эди.
Аслида, дейди мухбиримиз, умумий алифбо яратиш фикри СССР парчаланиб, унга кирувчи туркий жумҳуриятлар мустақилликка эришгандан бери гапириб келинади. Туркий жумҳуриятларни бирлаштириш ва умумий алфавит яратиш йўлидаги асосий тўсиқ - Лубянканинг топшириқларини изчиллик билан амалга ошириб келаётган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримдир. Ҳозир Ўзбекистон туркий давлатларнинг ҳеч қандай йиғилишларида иштирок этмайди. Бизда қабул қилинган лотин алифбосининг ҳеч қандай келажаги йўқ.
"Бирлик" Партиясининг истаги - умумий турк алфавити яратишдир. Ҳеч шубҳасиз, айнан шундай бўлади ҳам.