17 April 2013
02:07 - Ислом Карим бир даста элчиларнинг оғзини мойлабди
Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Президент Ислом Карим махсус фармон билан АҚШ, Россия, Хитой ва Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчиларини «Дўстлик» ордени билан тақдирлаган. Фармонда дипломатларнинг ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси ва хизиматлари тилга олинади.

Мукофотларни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов эгаларига топшириб бўлгани ҳам айтилади. Топшириш маросими ҳақида ҳеч нарса айтилмаганидан тушуниш мумкинки, мукофотлар ими-жимида элчиларга бериб юборилган. Бу нафақат элчиларга, ўз орденимизга ҳам ҳурматсизликдир.

Давлат мукофотларига муносиб кўринганлар масаласида ошкоралик биринчи ўринда туриши кeрак. Мукофотларни бу шаклда топширишнинг эса оғизни мойлашдан фарқи йўқ.