17 April 2013
00:50 - “Қора бозор”да доллар курси кўтарилмоқда
Мамлакат “қора бозор”ида доллар курси нисбатан кўтарила бошлади. Масалан, кеча савдоларда АҚШ долларининг 100 талик купюраси 280 000 сўмга харид қилинди. Бозордан шу миқдордаги валютасини сотиб олиш учун 285 000 сўм тўлашингиз керак бўлади.

Ўз навбатида, дейди мухбиримиз, ҳукумат белгилаган расмий курс ҳам юқориламоқда. Бугун Марказий Банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган курс 1 АҚШ долларига 2054 сўм 30 тийинни ташкил этади.