16 April 2013
20:35 -
Нурсултон Назарбой: Қозоғистоннинг фазовий фаолиятидаги асосий ҳамкори Россиядир. "Ҳаракат": Бу ўзбекларга ҳам фойдали бўлади!

Аммо, бугун Қозоғистон Республикасининг Хавфсизли Кенгаши мажлисида мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги билан бир қаторда фазовий соҳани ривожлантириш масласи кўрилгани ва Президент Нурсултон Назарбой "Казахстан-2050" Стратегиясида Қозоғистоннинг жаҳон фазо хизматлари бозоридаги ўрнини кенгайтириш масаласи ҳам қўйилганини эслатиб, фазовий фаолиятдаги асосий ҳамкоримиз Россиядир деб гапириши ўзбекларнинг диққатга ҳам сазовордир.
Бунинг сабаби жуда оддий. Ҳозир энг камида "Ҳаракат" сайтининг ўқувчилари билишадики, Ислом Карим раҳнамолигида Ал-Ҳоразмий, Ал-Берунинг авлодлари яшайдиган Ўзбекистон қашшоқ ҳолга келди, илм-фан барбод қилинди. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олгандан кейин бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
Шундай экан, Қозоғистон Боқйўнғир базасида фазовий ишларни кенг ривожлантирса, ўзбек профессорлари у ерга бориб дворниклик қилишлари ва Ўзбекистонда қолган ҳамкасбларидан 2-3 баравар кўп ойлик олишлари мумкин.
Қолаверса, Ислом Каримнинг ўзига ҳам ўша ердан иш топилади. Фуҳушанинг ўғирланган пулларига яшагандан кўра, дворниклик қилиш у кишининг ғурури пачоқланмаслиги учун хизмат қилиши ҳам шубҳасиздир.