15 April 2013
22:49 - “Спорт” телерадиоканали тафтиш қилинмоқда
“Озодлик” радиосининг канал ходимларига таяниб билдиришича, Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг Спорт канали прокуратура органи оомонидан тафтиш қилинмоқда. Маълум бўлишича, телеканалнинг бир гуруҳ ходимлари раҳбарият устидан юқори ташкилотларга тўхтовсиз ёзишгач, шу асосда прокуратура ва солиқ ходимлари каналда тафтиш бошлаган.

“Барча юқори инстанцияларга ёзилди. Президент аппаратига ҳам ёзилди. Канал раҳбариятининг ноқонуний ишлари жонига теккан борки, турли идораларга шикоят ёзди. Жумладан, Спорт телеканалининг директор ўринбосари Шодилла Муҳаммаджонов ва каналнинг Болалар спорти бўлими бош муҳаррири Ойбек Вайсал ўғли Кападзе устидан ҳам кўп шикоят ёзилган. Ҳозир прокуратура билан налог раҳбарларнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолатларини текшираяпти”, дейди канал вакили.