15 April 2013
23:13 - Консерваторияга янги ректор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Оқилхон Ибрагимов Ўзбекистон давлат Консерваториясига ректор этиб тайинланди. Шу шу пайтгача бу шахс Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг санъатшунослик илмий-тадқиқот институти мусиқа тарихи бўлими раҳбари эди. Санъатшунослик бўйича докторлик илмий даражасига эга бу шахс 5 йил аввал «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

2005 йилдан бери консерваторияни бошқариб келган профессор Дилора Муродованинг эса илм даргоҳидаги носоғлом муҳит ва шикоятбозлик ортидан ишдан олингани ҳақида хабар бергандик.