14 April 2013
16:28 - Ўзбекистонда иқтисод чўкаётганининг яна бир исботи: "Тошкент" фондлар биржасида савдо уч баравар тушди
Мавжуд режимнинг қўғирчоқми-ўйинчоқларидан бири бўлган uzdaily.uz сайти тарқатган хабарда "Тошкент" биржасининг бу йилги уч ойлик қимматли қоғозлар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 марта камайиб, 15,7 млрд сўмга тушгани айтилади. 3 ойда 52 акционарлик жамиятининг сал кам 10 мингта акцияси сотилибди. Тушишни тасдиқловчи яна бир қатор рақамлар келтирилган хабарда, бундай аҳволнинг ҳеч қандай анализи берилмаган.

Буни ҳам тушуниш мумкин, чунки, ҳар қандай анализ Ўзбекистонда молиявий система ва иқтисод чўкаётганини эътироф қилишга мажбур қиларди. Дарвоқе, 15,7 млрд сўм расмий курс бўйича 8 млн долларга ҳам етмаслигини ҳисобга олсак, "Тошкент" биржаси номигагина борлигини тушунамиз. Расмда кўриниб турган икки кишини биржа дейишаётган бўлса ажаб эмас.