15 April 2013
00:45 - Ислом Каримнинг бир кундан иборат икки кунлик ташрифи бошланди десак бўлаверади
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг таклифига биноан 14-15 апрель кунлари расмий ташриф билан Москвага бориши аввал эълон қилинган эди. Кеча кечасига яқин у Москвага учиб келибди ва ўзи учун ажратилган қароргоҳга жойлашибди. Унинг расмий учрашувлари эртага бошланар экан. Демак, аслида, ташриф бир кунлик. У эртага тушдан кейиноқ Тошкентга жўнаб қолса, ташриф ярим кунлик бўлади.

Ислом Каримнининг келишига Внуково-2 аэропортида фахрий қоровул саф тортибди. Уни фахрий қоровул аскарларидан юқорига лойиқ кўришмабди, шеклилли, лавозими пичоққа илинадиган биронта расмий одам кутишга чиқмабди. Меҳмон Москвага етиб келгани ҳақида рус агентликлари хабар ҳам бермадилар.

Ишқилиб, Путинннинг мазаси қочиб қолди дея, учрашувларни ҳам Бош вазир Дмитрий Медведевга топширишмасин. Ислом Каримни итдек ёмон кўрадиган Медведев ҳамма нарсага хол қўйиши мумкин.

Ислом Карим билан "музокаралар" фақатгина бир масала устида ўтиши кутилмоқда. Агар Ўзбекистон Президенти Фуҳуша лақабли қизидан воз кечиш эвазига бўлса ҳам МТСнинг мавқеини тикламаса, ўзбек мардикорлари учун Россияга кириш визаси жорий қилинади, Россия Ўзбекистон мухолифатини қўллаб-қувватлашга бошлайди.