13 April 2013
17:50 -
Ўзбекистон авиаконструкторлари енгил ва оғир учоқлар яратишмоқда

2012-2014 йилларга мўлжалланган давлат илмий-техник программаси доирасида келажак махсус магистрал юк учоқларини лойиҳасини тайёрлаш учун ишлар давом этмоқда.
Бу ҳақда хабар берган 12uz.com портали 1997-2002 йилларда тайёрланган енгил учоқ лойиҳаси ва 200 йилда битказилган SAMO учоғи лойиҳасининг тақдири нима бўлганини аниқлашни эсидан чиқариб қолибди. Ҳозир тайёрланаётган юк учоғи лойиҳасининг охири ҳам ишқилиб шундай битмасин, деб умид қиламиз. Акс ҳолда, шу йилнинг охиригача биринчи енгил учоқни ишлаб-чиқариб, хизматга топширишга тайёрланаётган қозоқлардан орқада қолиб кетамиз.