11 April 2013
18:11 -
Ислом Карим болалар спортини ривожлантириш билан эмас, чўкаётган иқтисодимизни қутқариш биалан шуғулланиши керак
Ўзбекистон давлатининг расмий хабар агентлиги ЎзА бугун шундай хабар беради: "Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жадал ривожланаётган болалар спорти ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом тарбиялаш ва ўзбек спортининг жаҳондаги нуфузини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда." Яхши, агар Президентнинг вақти бўлса, болалар спортини ривожлантириш устида ҳам ўйласин. Аммо, масаланинг бошқа тарафларига ҳам қараш лозим.
Бизда ўқувчилар мактабда ўқиш вақтининг сал кам ярмини пахта далаларидан ўтказадилар. Уларнинг илм олиш имконияти йўқ экан, спорт қандаай қилиб ривожланади? Миллионлаб саводсиз болаларимиз биринчи имконият пайдо бўлиши билан Россия ва Қозоғистонга дворниклик қилишга кетишмоқда. Нега Ислом Карим бу ёшларни ўйламайди?
Ёшларни ҳам қўйиб турайлик, Ватан ва Миллатнинг аҳволига қарайлик. Бизда киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми, демак, одамларнинг ўртача даромади қозоқлардан 8 баравар (!!!!!) кам, қозоқларда ўртача ойлик 668 доллар, бизда 85 доллар, қозоқ дворниклари бизнинг профессорлардан кўп ойлик олишади.
Секин-аста ривожланиб бормоқдамиз деб ўзини-ўзи алдаб юрган ўзбекларга эслатмоқчимиз: 2005 йилда қозоқлардан 5,5 баравар орқада эдик, энди 8 баравар орқадамиз (Жаҳон Банки маълумотларига кўра). Бу кетишда иқтисодимиз бутунлай ботади, собиқ СССРда бўлгани каби, бутун ўзбек миллати бошқаларга мардикорчилик қиладиган ҳолга келади.
Ислом Карим охирги ойларда инидан чиқмасдан ўтиришни одат қилиб олди. Унинг вазифаси - ботаётган иқтисодимизни қутқариш устида ўйлашдир. Ўзининг қўлидан келмаса, мухолифат билан маслаҳатлашсин, янг эхшиси, истеъфога жўнасин.