11 April 2013
17:24 - "Катта саккизлик" G8 cаммитининг ёшлар модели Тошкентда ўтказилади, инглизча масхарабозликми?
Иқтисодий кучи энг катта бўлган давлатларнинг G8 форумида бу йил раисликни олган Буюкбританиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси бугун Халқаро Вестминстер Университети билан биргаликда Тошкентда G8 cаммитининг ёшлар моделини ўтказишга бошлади. Бу ҳақда ўзбекча саҳифаси ҳам бўлмаган uzdaily.uz сайти русча хабар беради. Бу тадбирнинг мақсади - тошкентлик талабаларнинг жаҳон иқтисоди муаммолари "Катта саккизлик" тарафидан қандай ечилаётгани ҳақидаги билимларини чуқурлаштириш эмиш. Бу ҳақда очилиш маросимида нутқ сўзлаган Буюбритания элчиси Жорж Эдгар гапирибди.

Ҳеч шубҳасиз, инглизларнинг ташаббуси олқишга сазовор, дейди мухбиримиз. Лекин уларга баъзи маслаҳатлар берсак ёмон бўлмайди. Маълумки, Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволига доир рақамлар Ўзбекистонда халқдан сир тутилади. Бутун халқ, талабалар ҳам уларнинг ичида, Ислом Каримнинг ёлғон гапларига ишониб, иқтисодимиз йилдан-йилга юксалиб бораяпти, биз дунёнинг энг фаровон ўлкаларидан биримиз деб ўйлаб юришарди.

Аҳвол эса бошқача. Ўзбекистоннинг иқтисоди йилдан йилга ёмонлашиб, чўкиб бормоқда. Ўзбек халқи дунёнинг энг қашшоқ халқлари қаторига тушган. Одамларнинг ўртача ойлиги ҳатто қозоқлардан 8 баравар кам. Ўзбек профессорлари (шунга чидаб юрган қорамоллари десак ҳам бўлаверади) қозоқ дворникларидан кам маош олишади. Миллионлаб ўзбек ёшлари чет элларда ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқсиз қуллар каби мардикорлик қилмоқдалар.

Бу маълумотларни ўзбек талабалари ҳам билишмайди. Демак, инглизларнинг қилаётган иши - карра жадвалини билмайдиганларга олий математикани ўргатишга ўхшаган махарабозликдир. Инглизлар ҳам масхарабоз бўлишни исташмаса, аввал талабаларни "Ҳаракат" Агентлиги бераётган маълумотлар билан таништириб, уларни жаҳон иқтисоди масалаларини тушунадиган даражага олиб чиқишлари керак. Энг яхшиси, Ислом Каримни ҳам бу анжуманга чақириб, иқтисоднинг алифбосини ўргатишса, жуда ҳам фойдали бўларди.