08 April 2013
23:21 -
Бокуда Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёнинг келажагига бағишланган анжуман бўлмоқда
Тўла номи Жаҳон Иқтисодий Форуми - "Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёнинг келажаги бўйича стратегик мулоқат" бўлган анжуманда шу икки минтақанинг вакиллари қатнашаётган бўлса керак. Аммо, Озорбайжонда тарқатилган расмий хабарда бошқа тафсилотлар йўқ. Хабарда Вашингтондаги Жон Ҳопкинс Университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ Институтининг раҳабари профессор Фредерик Старр бугун анжуманда нутқ сўзлаб, Жанубий Кавказнинг уч давлати, Марказий Осиёнинг 5 давлати ва уларга тарихий яқин бўлган Афғонистон ҳамкорлик қилишлари фойдали бўлишини гапиргани айтилади, холос.
Маълумки, бу америкалик профессор сўнги 20 йил ичида Ислом Каримга лаганбардорчилик қилиш билан умр ўтказаётган псевдо-олимдир. Унинг номи улуғ "Марказий Осиё ва Кавказ Институти" аслида Жон Хопкинс Университетинг кафедрасидир, холос. Агар у ҳақиқий олим бўлса, Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорлиги, ҳатто қандайдир шаклда бирлашишлари йўлидаги асосий тўсиқ Ислом Карим бўлиб келаётганини айтиши керак эди. Аммо, у бундай қилишга журъат этмойди. Чунки, томоғи ёғлаб қўйилган. Америкада ҳам шундай олимлар бор.