08 April 2013
22:48 -
Гуржистон Президенти Истамбулда велосипеддан йиқилиб, 2 марта амалиёт бўлди

Шу сабаб билан унинг Туркия Президенти Абдуллоҳ Гул билан учрашуви эртага қолдирилган. Демак, у катта зарар кўрмаган, эртага Абдуллоҳ Гул билан учрашиб, сўнгра юртига қайтиши кутилмоқда.
Қизиғи шундаки, ўтган йили 1 октяблда ўтказилган парламент сайловларини ютиб, ҳукумат тузган мухолифат билан Михаил Саакашвилининг муносабатлари совуқ уруш даражасида бўлгани сабабли, ҳукумат расмийлари Президент билан бўлган воқеани ахборот воситаларидан ўрганганлари ва бошқа маълумотга эга эмасликларини гапирдилар.