07 April 2013
17:09 -
“Ҳаракат”га Сирдарёдан хат келди, ақлдан озган одамга Худо шифо берсин

Умумий қора бўёқлардаги бу хатда мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячисини қоралашга асос бўлган бирор факт келтирилмайди. Айнан шу сабабли, биз уни сайтимизда эълон ҳам қилиб ўтирмадик. Агар хатда биронта факт ёки пичоққа илинадиган аргумент бўлганда эди, биз уни сўзсиз чоп этардик.
Шундай бўлса ҳам, мухбиримиз “Эзгулик” жамияти раҳбариятига мурожаат қилиб, уларнинг фикрини сўради ва вазият ривожи борасида жамият кейинчалик расмий хабар бериши, ҳозирда эса иғво тарқатаётган Базарбоев билан ҳуқуқий майдонда кураш бораётгани ҳақида маълумот олди.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Карим Бозорбоевга оид маълумотлар, яъни бу шахснинг “Эзгулик” сафларида касбий фаолияти учун судлангани, унинг озод қилиниши хроникасига оид хабарларни "Ҳаракат" сайтининг қидирув тизими орқали ўқиш мумкин. Афтидан, собиқ ҳуқуқ ҳимоячиси бугунги кунда мутлақо бошқа қиёфада. Буни унинг мана бу сўзлари ҳам ифодалар турибди: “... ҳур Ўзбекистонимиз ўз мустақиллигига эришганига 21 йилдан ошди. Давлатимиз тинч ва осойишта, кундан-кунга ҳаётимиз фаравон бўлиб бормоқда. Муқаддас Қомусимиз бўлмиш Конституциямизда ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг тенг ҳуқуқлилиги ҳамда ҳаётнинг ҳар бир йўналишида бўладиган ҳолатлар босқичма-босқич белгилаб берилган. Қабул қилинган қонунларимизга ҳар биримиз тўғри амал қилсак, эртанги буюк келажак ўзимизникидир."
Дунёда машҳур халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар томонидан жаҳоннинг энг ёмон 10 та диктаторлиги рўйхатига киритилган Ўзбекистон ҳақида бундай сўзлар айтиш учун одам ақлдан озган бўлиши керак. Минг афсус, собиқ ҳуқуқ ҳимоячиси Карим Бозорбоев ҳозир шу аҳволди. Худо шифо берсин.