07 April 2013
17:45 -
Ўқувчимизга жавоб: "Ҳаракат" сайти ифлос эмас, заҳардир
Ўзини Асал Ғаниевна деб танитган ўқувчимиз хатқутимизга бизнинг фаолиятимизни баҳолайдиган луқма ташлабди: "Ифлос сайт экан".
Эй асалимиз Асалхон, бироз янглишибсиз, биз ифлос эмас, заҳармиз. Мана, Сиз каби миллионлаб ўзбеклар 22 йилдан бери Ислом Каримнинг ёлғон гапларига ишониб, ўзбекларни жаҳоннинг энг бахтли ва фаровон яшайдиган миллати деб ҳисоблардингиз ва жаннат каби ўлкада буюк раҳбарнинг соясида яшаётганингизда бошингиз осмонда эди. Биз эса, ҳамманинг ҳаётини заҳар қилиб, Ислом Карим ёлғончи, Ўзбекистон эса дунёнинг энг қашшоқ ўлкаларидан бири, ўзини Амир Темир авлодлари деб ҳисоблайдиган ўзбеклар қозоқларга дворниклик қилишаётгани, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олишларини кўрсатиб бердик.
Ўзбекистондек мамлакатнинг Давлат Бюджети ҳеч қандай ижтимоий ҳимоясиз қуллардек Россия ва Қозоғистонда ишлаётган ўзбек мардикорларининг юбораётган пуллари ҳисобига зўрға оёқда турганини, иқтисод кун сайин чўкиб бораётганини очиб бердик.
Қирғиз фашистлари чегараларимиздан бор-йўғи бир неча километр нарида ўзбекларни тириклайин ёқиб, Асалхон каби қизларимизни тўдалашиб зўрлашгани, ўзбек аёлларининг қорнидан боласини суғуриб олиб, бошини копток қиилиб тепишгани, Ўзбекистон ўзбеклари қорамолдек қисиб ўтириб, миллат сифатини йўқотганларини очиқлаб, сайтимизни ўқиётган одамларнинг ҳаётини, хусусан, Сизнинг ҳаётингизни қора қилдик. Сизларни заҳарладик.
Бунинг учун ҳаммадан узр тилаймиз. Амма заҳарга қарши давони фақатгина биздан кутиб ўтирманг. Одам бўлмоқчи бўлсангиз, давони ўзингиз ҳам қидиринг. Келинг, биргалашиб қидирайлик.