05 April 2013
16:33 -
Дори ва наркотиклар билан жонлантирилган Ислом Карим россиялик икки меҳмонни қабул қилди

Маълумки, бу икки меҳмон бугун Тошкентда ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташқи ишлар вазирлари кенгашидан иштирок этиш учун келишганди.
Ислом Каримнинг улар билан учрашувига оид хабарларда умумий гаплардан бошқа нарса йўқ. Тахмин қилиш керакки, учрашувлардаги асосий гаплар хабарларда келтирилмаган. Табиий, Сергей Лавров Ислом Каримга унинг хўжайин Владимир Путиннинг навбатдаги топшириқларини етказган. Шу ойнинг ўрталарида Ислом Каримнинг Москвага бориши кутилмоқда. Ўша ерда аввалги топшириқлар қандай бажарилгани ҳақида ҳисобот берилади, янги топшириқлар бажариш режалари тақдим этилади.
Ишқилиб Ислом ака Москвага омон-эсон бориб келсин.