05 April 2013
19:32 - Қирғизистон ўзбекларининг пойтахтидан Дубайга авиарейс очилади
Қўшни мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари "Манас" аэропортининг матбуот марказига асосланиб берган хабарларига қараганда, шу йил 24 апрелда бошлаб, Дубай-Ўш-Дубай авиарейси очилади. Boeing 738-800 учоқлари ҳафтада икки марта шу авиарейсни амалга оширишади.

Айни замонда, Челябинск-Ўш-Челябинск йўналиши бўйича ҳам ҳафтада бир учоқлар учишга бошлайди, Ўшдан Москвага авирейслар энди ҳар куни бўлади.

Билет нархи, учоқлар қайси компанияларники эканлиги хабарларда айтилмаган.