05 April 2013
01:15 -
Тошкентда ер силкинди
Бугун кундузи 11:35 да содир бўлган зилзилани биров билиб, биров билмай қолди. Рейхтер шкаласи бўйича қарийб 3 баллни ташкил қилган ер силкиниши ҳақида деярли барча ахоборот воситаларида хабар берилди. Хубарларга кўра, ер силкиниши Тошкентнинг айрим ҳудудларда кўпроқ сезилган. Маркази Ҳиндукуш тоғларида (Афғонистон) - Тошкентдан 554 километр узоқликда жойлашган зилзила офат келтирмаган.
Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази ҳам ўз сайтида ер ости силкиниши Ҳиндукуш тоғларида 4 апрель куни соат 11:31да рўй бергани ҳақида ёзди. Зилзила кучи 5.3 баллни ташкил этган. Афтидан, Тошкент зилзиласи ана шу ер силкиниши тўлқинидир.