04 April 2013
22:12 - Ислом Карим Корея билан ҳуқуқий кўмак борасидаги шартномани имзолди
Қатор маҳаллий ахборот воситалари Президент Ислом Каримнинг "Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Сеул, 2012 йил 20 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида"ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берди. Шартномага мувофиқ Жанубий Корея билан Ўзбекистон суд-ҳуқуқ идоралари фуқаролик ва хўжалик ишларида ўзаро ҳамкорлик қилади. Мазкур тоифага оид ишларда бир-бирига кўмак беради.

Кези келганда айтиш керак, Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги зиддият ва айни пайтдаги мураккаб вазият, ядровий таҳдид борасида Ўзбекистон ҳукумати ҳозиргача расмий муносабат билдирмади. Шунингдек, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳам бу мавзу деярли ёритилаётгани йўқ.