05 April 2013
01:20 -
МДҲ Ижроия котиби Сергей Лебедов Тошкентга келди
Ҳамдўстлик давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгашининг эртанги мажлиси олдидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ижрочи котиби – Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан учрашди. Вазирлик матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида шу йилнинг 5 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтажак МДҲ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Кенгаши мажлисининг кун тартиби ва унга оид бошқа масалалар муҳокама қилинган. Аммо вазирлик баёнотида кун тартибидаги бирорта масала ошкор қилинмаган.
"Мажлис ишида Озарбойжон, Арманистон, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари иштирок этади”, - деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. Комилов Лебедов билан Ўзбекистон ва МДҲ ўртасидаги ҳамкорлик, ой ўртасида Ислом Каримнинг Кремлга сафари юзасидан фикр алмашган.