04 April 2013
18:14 -
Очиқ мамма билан исломнинг баъзи одатларига қарши кураш бошланди

Уларнинг талабларидан бири - диндорлар тарафидан абортга қўйилган тақиқларни бекор қилиш, исломда аёлларни иккинчи даражали одам деб ҳисобланишига чек қўйиш.
Бугун феминстлар Киевдага масжид олдида ҳам "топлес-жиҳод" номи остида шундай норозилик намойиш уюштирдилар.
Эслатиб ўтамиз, феминизм (лотинча - femina аёл демакдир) аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган оммовий-сиёсий ҳаракатдир. Бу ҳаракат 18 асрдан бери аёлларга эркакалар билан тенг ҳуқуқ бериш учун кураш олиб боради. Охирги пайтда феминстлар ўз маммаларнинг... э, кечирасиз, ўз ҳаракатларини ислом динидаги баъзи одатларга ҳам қарши олиб бормоқдалар. Уларнинг чиқишлари кенг жамоатчиликнинг эътиборини ўзига қаратмоқда.
Миллионлаб ўзбек эркаклари Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда мардикорчилик билан шуғулланиб, на турмуш ўртоқлари, на ўз фарзандлари билан шуғулланиш имкониятига эга бўлмаганлари сабабли, тез орада ўзбек аёллари орасида ҳам бундай ҳаракат кенг илдиз отса ҳайрон қолмаслик керак. Бундай ҳаракатнинг нишони ислом дини эмас, Ислом Карим бўлади.