04 April 2013
04:24 - Тошкентда йўлкира нархлари ошди
Кечадан бошлаб пойтахтда «Тошшахартрансхизмат» ширкати шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақини оширди. Жамоат транспортида йўл кира ҳаққи 14,28 фоизга қимматлашди, яъни 700 сўмдан 800 сўмга оширилди.

Янги нархлар шаҳардаги афтобус, трамвай, метро ва шаҳар четига қатновчи жамоат транспортлари учун жорий этилган. «Тошшахартрансхизмат» ширкати шаҳар транспортида йўл ҳақининг оширилишини эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи мойлаш материалларнинг нархи ошгани билан изоҳлаган.