15 March 2013
22:15 - Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили шошдими ёки бирор нарсага шаъма қилдими?
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Анвар Азимов Россия Президенти Владимир Путинннинг Ўзбекистон билан виза тартиби ўрнатилиши эҳтимоли борлигини ҳақидаги гапларини айтиб баёнот бергач, орадан бир неча соат ўтиб, вазирлик бу борада раддия берди. Азимов қатъий: “Бу жараён 2015 йилда ёки янаям кечроқ, бироқ, албатта, йўлга қўйилади” деганди.  Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари эса Россия МДҲнинг дўст мамлакатларига катта эътибор билан қарайди, шу боис виза ҳақида ҳозирча ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас, деди. Бироқ Анвар Азимовнинг гапларини тўла инкор қилмади, яъни “ҳозирча” сўзини ишлатди. Ҳолбуки, Азимов Путннинг МДҲ мамлакатларидан Россияга келиш учун махсус паспорт жорий қилиниши ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирганди.