15 March 2013
21:32 - Ўзбек-немис ишбилармонларининг иқтисодий форуми бўлиб ўтди
UzDaily.uz нашрига кўра, мазкур ишбилармонлар форуми Германия иқтисодчилари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ўтказилган. Делегация таркиби Германиянинг турли компания ва фирмаларидан келган 19 вакилдан иборат бўлиб, форум доирасида иштирокчилар ҳамкорликда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга оширишга доир масалаларни муҳокама қилишган. Немис ишбилармонлари мамлакатимизнинг транспорт-коммуникациявий тармоғи, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ва “Ангрен” махсус индустриал зонаси, шунингдек, ўзаро сармоявий ҳамкорликнинг истқиболли йўналишлари билан танишишибди.