15 March 2013
23:17 - Сингапурга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати, «Ўзбектуризм» ва Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари Ассоциацияси ташаббуси билан яқин орада  "Тошкент-Сингапур-Тошкент"  янги мунтазам рейсларини йўлга қўйилади. Бу ҳақда Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари - Таиланд, Сингапур ва Малайзияга уюштирилган Road Show тақдимот маросимида айтилди. Бунга мазкур мамлакатларга сайёҳларнинг кўпаяётгани сабаб бўлган.

 

 

Яна икки ҳафтадан сўнг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ёзги жадвалга ўтади, бироқ  халқаро йўналиш бўйича парвозлар частотаси баъзи жиҳатларни инобатга олмаганда ўзгаришсиз қолади. Ҳамдўстлик  мамлакатларига қатнов бўйича маршрут тармоғи эса ўзгаради ва частоталар кўпаяди.