15 March 2013
20:21 - Сергелида одамфурушларга ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судида одам савдосида айбланган фуқаролар Элбира Бекмуратова, Динара Эгамбердиева, Гулбахор Казакова ҳамда Хумора Бекмуратовалар 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Тўрт нафар судланувчи  қизларни сотиш мақсадида Қозоғистон орқали уларни Туркияга юборган. «Истамбулга етиб келгандан сўнг Бекмуратова қизлардан паспортларини олиб қўйиб, уларни фохишалик билан шуғулланишга мажбур қилган», — дейди суд вакили.