15 March 2013
18:09 -
Тошкентда автобус ёниб кетди
14 март куни соат эрталабки 9:25 да Учтепа тумани Чўпонота бекатида Mersedez-Benz русумли автобус ёниб кетди. Гувоҳлар ва йўловчиларнинг сўзларига кўра, ёнғин двигателнинг қизиб кетиши оқибатида келиб чиққан. Бундан хабар топган ҳайдовчи дарҳол сув олиб келишга ошиққан, бироқ шу пайт зангори олов бутун атобусни қамраб олган. Бахтли тасодиф туфайли, ҳеч кимга зарар етмаган, йўловчилар ёнғин аланга олгунга қадар автобус салонидан тушишга улгуришган, деб ёзмоқда кўпчилик маҳаллий веб нашрлар.