14 March 2013
23:31 - Хеч қаерда бирлик йўқ, қримтатарларида ҳам
Маълумки, ҳар йили 18 май куни - қримтатарлари Сталин тарафидан ўз ватанларидан депортация қилинган кун – мотамсаро тадбирлар ўтказади. Бу йил Қримтатар халқининг Миллий мажлиси Укранинанинг асосий демократик мухолиф кучлари бўлмиш «Юлия Тимошенко блоки» ва «Озодлик» партияси билан биргаликда шундай тадбир ўтказиш ҳақида маҳаллий органларга керакли ариза билан мурожаат қилибди. Келган жавобнинг мазмуни шундай: Рухсат беролмаймиз, чунки ўша куни Миллий фирқа партияси шаҳар марказида тадбирлар ўтказиш бўйича аввалроқ ариза берган ва унга рухсат берилган.

Ростдан ҳам Қримда русларнинг қўлида бўлган маҳаллий ҳукуматнинг қўғирчоғи – Миллий Фирқа партияси бир неча йилда бери фаолият олиб боради, тўғрироғи, асосан Қримтатар халқининг Миллий Мажлиси, унинг лидери Мустафа Жамилўғлига душманлик руҳида фаолият олиб боради. Кўпроқ мавжуд ҳукумат билан иш олиб боради.
Қаранг, қримтатарлари оғир аҳволда, аммо бирлик йўқ. Тушуниш керакки, ҳаммани бир байроқ остида бирлаштириш осон иш эмаас. Ҳар ерда лидерлик рақобатидан ташқари, миллат манфаатларини душманларга сотиш деагн нарса бор. Миллат ўз манфаати учун куршаётганларни рағбатлантириш, хоинлар жазолаш механизмларига эга бўлмас. Бирлашиш мумкин эмас. Яъни, бирлашиш ҳам миллатнинг етуклик даражасига боғлиқ.