12 March 2013
14:40 -
Сирдарёда “тозалаш” ишлари бошланди
Кеча Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи, майор Ғофир Норпўлатов ишдан олинди. Бу шахс “Ҳаракат” ўқувчиларига бир қанча қонунбузарлик эпизодлари, хусусан, шахсий транспортида одам уриб кетган укаси, Сирдарё вилояти ИИБ ЙПХ ходими, сержант З. Норпўлатов номи билан таниш. Шунингдек, икки кун аввал МХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи, полковник Ғайрат Нуриддинов ҳам ишдан олинган.
“Тозалаш” сериясининг давом этиши, вилоятдаги бир қанча амалдорларнинг ишдан олиниши, яқин орада вилоят ҳокими Ойбек Ашурматовга нисбатан ҳам ташкилий чора кўрилиши айтилмоқда.
“Тозалаш” сериясининг давом этиши, вилоятдаги бир қанча амалдорларнинг ишдан олиниши, яқин орада вилоят ҳокими Ойбек Ашурматовга нисбатан ҳам ташкилий чора кўрилиши айтилмоқда.