12 March 2013
14:09 - Таниқли медиамагнат Фирдавс Абдухолиқов “Ўзбеккино”га раҳбар этиб тайинланган
Бугун таниқли медиамагнат Фирдавс Абдухолиқов "Ўзбеккино" давлат унитар корхонасига Бош директор этиб тайинланган. Кейинги 7 йил давомида "бу ташкилотга раҳбарлик қилиб келган Жасур Исҳоқов тақдири ҳақида маълумот йўқ.

Фирдавс Абдухолиқов "Даракчи", НТТ сингари оммабоп медиа воситалари хўжайини, Ўзбекистон ННТларни қўллаб-қувватлаш ассосиацияси раиси, Ўзбекистон журналистлари уюшмаси таъсисчиларидан бири бўлиб, мамлакатнинг энг пулдор одамларидан бири ҳисобланади. Миллати тожик бўлган бу одам мустақилликнинг дастлабки йилларидан бери ҳукумат ва Президент девонининг турли мансаб пиллапояларини босиб ўтган.