12 March 2013
22:05 -
Ҳечдан кўра кеч: Тошкентнинг интерактив харитаси яратилди
«Тошшаҳарйўловчитранс» ширкати хабарига кўра, энди пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари шаҳар жамоат транспорти йўналишларини кўрсатувчи интерактив харитадан фойдаланишлари мумкин. "GISinfo" фирмаси билан яратилган харитада шаҳардаги жамоат транспортлари (автобус, трамвай, метро, маршрут-такси) ҳаракати, бекатлари, шохбекатлар кўрсатилган.
Харитада 11 мингдан ортиқ муассаса ва ташкилотларнинг манзиллари кўрсатилган ва жойлашувлари акс этган. Жонли харитадан керакли манзилни топиш учун унинг номини киритиш ва қидирувга бериш кифоя. Бундай хариталар дунёнинг ривожланган шаҳарларида бир неча ўн йил аввал яратилган.