12 March 2013
13:52 -
МХХнинг саводсиз экспертлари ЎИХнинг кучи камлиги, бироқ хавфи ортаётганини гапиришмоқда, аммо асосий хавфни кўришга қодир эмаслар
Ҳукуматнинг қўғичоқ сайтларидан бир бўлган 12news.uz Ўзбекистон Миллий Хафсизлик Хизмати экспертларининг сўнги пайтда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ўз фаолларини Марказий Осиёга ўтказиш учун уринаётгани, демак, унинг хавфи ортаётгани, аммо бу террористик ташкилот минтақамизда кучи йўқ бўлган сабабли, уйғур, чечен ва доғистонлик террористларга таянмоқчи эканлиги ҳақидаги фикрларини эълон қилибди. Уларга кўра, ерли аҳоли уларнинг ғояларини, хусусан, халифат қуриш ғоясини қўллаб-қувватламас эмиш.
Кўриниб турибдики, МХХнинг экспертлари ғирт саводсиз одамлар, реалликни кўришга қобилиятлари йўқ. Уларни тушуниш мумкин, Ўзбекистон раҳбарларига ўхшаб халқни чўпчаклар билан алдаб юриш ва яшаш мумкин деб ўйлашади.
Аслида, айниқса, маънавий тубанликка ва моддий қашоққликка туширилган ўзбек халқи исломчиларнинг ҳар қандай пропагандасига осонликча учади ва Халифат нималигини ҳам тузуккина тушунмасдан, ЎИҲнинг орқасидан кетади. 70 йил атеист қилиб тарбияланган ўзбеклар қайта қуриш йилларидаёқ бор мачитларни тўлатгани, ҳозир сал кам ҳамма эркаклар энг камида жума номозига чиқаётгани гапимизнинг исботидир.
Шундай бўлса ҳам, ЎИҲнинг Ўзбекистонга хавфи бўлмайди, чунки, НАТО кучлари уни барибир битиради.
Аммо, МХХ ходимларининг эсига солишни истардикки, Ўзбекистоннинг хавфсизлиги ва келажагига таҳдид солаётган бошқа куч бор. Бу – Ислом Карим раҳбарлигиданги мавжуд ҳокимиятдир. Айнан шу ҳокимият ҳатто Совет замонида ҳам Марказий Осиёда етакчи роль ўйнаган Ўзбекистонни қашшоқ, иштонсиз ҳолга туширди.
Иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, демак, одамларнинг ўртача даромади бўйича, қозоқлардан 8 баравар орқадамиз. Қозоқларда ўртача ойлик 668 доллар, бизда 80-90 доллар атрофида. Бизда профессорлар 200 доллардан ҳам кам маош олишади. Қозоғистонда дворникларнинг маоши 400-500 доллар, профессорларники эса 2 минг доллардан кўп. Қозоқлардан орқада қолишимиз кун сайин ортиб бормоқда. Ўзбекистон давлат сифатида йўқ бўлиш йўлидан кетмоқда. Агар НАТО бўлмасайди, аҳоли фарқини ҳам ҳисобга олиб, Давлат Бюджети Қозоғистондан 5-6 баравар кам бўлган қашшоқ Ўзбекистон Араб дунёсидан ёрдам олаётган ЎИҲ олдида тиз чўкарди.
МХХ шу каби масалалар билан шуғулланиши ва, ростдан ҳам Ўзбекистоннинг хавфсизлигини ўйласа, мавжуд режимни нейтраллаштириш устида ўйлаши керак. Акс ҳолда, ахир бир кун МХХнинг ўзи вазифасини бажармагани учун Ватан ва Миллат олдида жавоб беради.
Расмда – бир гуруҳ исломчилар суд залида. Кўриб турибсизки, улар қафасда ҳам кулиб ўтиришибди, чунки, пул учун миллатни қонга булғаятган МХХчилардан фарқли ўлароқ, ўз ғояларига ишонишади.