11 March 2013
00:41 -
Гугyшага яна бир зарба: Жиззахда унинг “опа”си Холисхон Бобоева 7 йилга кесилди
Шу йилнинг 8 январь кунги хабарларимизда “Ташаббус-2012” республика кўрик-танловининг “Энг яхши тадбиркор” йўналиши бўйича ғолиби, “Jizzax Kuhinur” хусусий фирмаси раҳбари Холисхон Бобоева ҳибсга олингани ҳақида айтгандик. Гулнора Карим томонидан 2011 йилда “Йил аёли” деб эълон қилинган ва шахсан тақдирланган Бобоева жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан етти йилга озодликдан маҳрум қилинибди.
Маҳаллий интернет нашрларига бевосита интервью берган жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди раиси Қаҳрамон Холмуродовнинг таъкидича, тадбиркор Ўзбекистон жиноят қонунчилигининг иқтисодий қонунбузарликлар мажмуи билан айбланган. Кўриниб турибдики, унинг қамалиши ва жавобгарлик ортидан матбуотга махсус чиқишлар уюштирилиши ортида нималардир бор. Афтидан, у Гулнора билан келишмай қолган ёки қайсидир кучлар Гугушамизга зарба беришга уринмоқда. Мантиқан қаралса, иккинчи версия эҳтимолга яқинроқ.