10 March 2013
06:06 -
Ражаб Эрдўғон хотини араб эканлигини эслаб қолди. Нима бўлди?
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон кеча мамлакатининг жанубий-шарқида, Сурия ва Ироқ чегараларига яқин Сиирт шаҳрида террордан жафо чеккан оилаларни зиёрат қилди ва журналистлар олдида баъзи баёнотлар берди.
Масалан, унинг сўзлаган қуйидаги гаплари ғоят табиийдир: “Бир инсонни ўлдириш, бутун инсониятни ўлдиришга интилишдир. Аммо, террористлар бундай нарсаларни тушунишадими, уларнинг динга алоқаси борми?”
Ражаб Эрдўғон ҳамма миллатларнинг тенглигини урғулаб шундай сўзлар ҳам айтибди: “Мен араб қардошимни ҳам севаман, турк қардошимни ҳам севаман. Уларнинг орасига фарқ қўймайман, ҳаммага айни масофадаман. Агар масофа қўйсам эди, нега сииртлик бир араб қизига уйланардим, уйланмасдим.”
Туркия Бош вазирининг ҳамма гаплари тўғри. Аммо, у тўсатдан хотинининг араб эканлигини эслаб қолиши тасодиф бўлмаса керак, дейди мухбиримиз. Туркия, бир томондан, курд террорига қарши курашиб, иккинчи томондан, исломчилар билан дунёвийчилар ўртасидаги катта жанжал ичида бўлган бир пайтда ҳижобли хотинининг араб эканлигини очиқлаш оловга ёғ сепишдек бўлиши мумкин. Балки, аксинча, у ниманидир олдини олиш учун шундай қилган.