10 March 2013
13:07 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Салай Мадамин жинни! “Ҳаракат”: Йўқ, у оддий сотқин!
Сиёсий мурдага айланган бу одамнинг жирканч исмини эсалашни ҳам истамасдик. Аммо “Ҳаракат” қутисига келган бир мактуб бизни бунга мажбурлади. Аноним мактубда ҳеч бир тарихий фактлар анализ қилинмасдан, Салайнинг руҳий касаллиги иддао қилинади. Асос сифатида, унинг ҳеч нарсага қодир эмаслиги, аммо президент бўлиш орзуси билан яшаётгани айтилади ва хулоса чиқарилади: Бу боланинг жойи психушкада.
Биз Салай Мадаминни ҳимоя қилмоқчимиз. У жинни эмас! У оддий хоин!
Чунки, Салай ўзбекларни ҳурриятга қовуштириш, коммунистик режимдан озод қилиш ва Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида кўриш мақсадида “Бирлик” халқ ҳаракатига қўшилди. Аммо, бир йил ҳам ўтмасдан, коммунистик режимнинг Тошкентдаги вассали Ислом Каримнинг хизматига ўтиб ва Ёзувчилар Уюшмасининг котиби эканлигидан фойдаланиб, “Бирлик”ни парчалашга эришди. Бунга эришиш мақсадида “Митинг қилиш кўча чангишдир” деган аҳмоқона шиорни ўртага отишдан ҳам чекинмади. Аслида, айнан шу фактни унинг жиннилигини исботлаш учун ишлатса бўларди.
Бизни унинг жинни-жиннимаслиги қизиқтирмайди. Унинг сотқинлигини исботлайдиган аниқ фактлар бор. Масалан, "Бирлик"ни парчалагани учун мукофот сифатида уни Коммунистик партия рўйхатидан Ўзбекистон Олий Советига альтернативсиз номзод қилиб кўрсатдилар ва депутат қилиб қўйдилар. Бу сиёсий мукофот эди. Моддий мукофот ҳам берилди. Ислом Карим унга 53-54 номерли иккита квартира совға қилди. Бу икки рақам ҳозир унинг лақабига айланган. Унинг Иуда-2 деб айтадиганлар ҳам йўқ эмас.
Ўзбекистоннинг ва Ўзбек миллатининг бугунги ҳолга тушишида Салой Мадаминнинг ҳам роли бор. Вақт келади, у миллат олдида жавоб беради ва жиноятига яраша жазо олади. Балки, албатта бўладиган жазодан қутилиш учун у ўзини “жинни” деб эълон қилмаяптимикан? Бўлиши мумкин. Аноним хатнинг муаллифи 53-54 лақабли Салой Мадаминнинг ўзи бўлиб чиқса, ҳайрон бўлмаймиз.