09 March 2013
15:05 -
Бу дунёга нима бўлди ўзи: Туркияли аёл 9 ёшли қизига жинсий тегажоғлик қилган эрини ўлдирди, Ўзбекистонда нима бўларди?
Туркиянинг Ўртаер денгизи бўйидаги Сурия билан чегарадош Адана вилоятида рўй берган воқеа ҳар қандай одамни даҳшатга солади ва ўйлатиб қўяди: бу дунёга нима бўлаяпти ўзи?
Юрэғир туманининг Яшилбоғлар маҳалласидаги бир уйда 32 ёшли аёл 48 ёшдаги никоҳли эри билан яшар экан. 11 йил ичида улар 4 та фарзандли бўлишибди, уларнинг энг каттаси 9 ёшли Дарё исмли қиз. Она ишли, ота ишсиз, демак, кўп вақт уйда бўлган.
Шу кунларда Дарё онасига отаси унга жинсий тегажоғлик қилаётганини айтади. Аввалига бунга ишонмаган аёл, кейин шубҳага тушиб, ишга кетдим дея уйдан чиққандай бўлибди, аммо ҳеч қаерга кетмасдан, ҳали эри ухлаб ётган кроватнинг тагига кириб олибди. Ота уйғонгач, Дарё қизини оллдига чақириб, жинсий тегажоғлик қилибди. Она борлигини билдирмасдан кроват остида ётаверибди.
2 кун алам ичида нима қилишини билмай юрган аёл 8 март куни ярим кечада, эри ухлаб ётган пайтда, унинг рухсатсиз тўппончаси билан бошига ўқ узган ва эрини ўлдирган.
Ҳозир аёл полиция қўлида, 4 фарзанди полицияга оид қаровсиз болалар вақтинча ушлаб туриладиган муассасада. Туркия шокда. Ўзбекистонда нима бўларди?
Ҳеч нарса бўлмасди, ҳеч ким бундай воқеага эътибор ҳам бермасди. Буни ҳам тушуниш мумкин. Қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқиб, ўзбек аёлларини тўдалашиб зўрлаганда, ҳали туғилмаган ўзбек чақалоқларини она қорнидан суғуриб олиб, бошини копток қилиб ўйнашганда жим ўтирган ўзбек халқи қандайдир аҳмоқ ўз қизига жинсий қитимирлик қилганию, хотини тарафидан отиб ўлдирилганига эътибор берармиди? Ахир ўзбекларга ош ейиш тақиқланмадику, осмонимизда тинчлик бузилмади ва осмон узилиб ерга тушмади-ку. Ота ўз қизини бир нарса қилибди, хотин ўз эрини ўлдирибди, бошқаларга нима?
“Ҳаракат” Агентлигининг Facebook-даги саҳифасида Қирғизистондаги воқеалар бўйича ёзилган мақолага, расмига қараганда тахминан 23-24 ёшда бўлган аёл, қўлида жажжигина боласи ҳам бор, шундай муносабат билдирибди: “Қўшни мамлакатда бўлаётган ишларга нимага аралашасиз? Бизнинг осмонимиз тинч-ку.” Мақолани ўқиган ўзбек йигитлари унинг фикрига қўшилишибди.
Даҳшат! Наҳотки ўзбек аёллари бошқа бир аёлининг боласини бошини кесиб олиб, копток қилиб тепиб юрадиган вахшийларга ҳам парво қилмайдиган ҳолга тушдилар? Наҳотки, ўзбек йигитларида эркаклик ва ғурур қолмади? Даҳшат!!