09 March 2013
07:32 -
Нью-Йорк фондлар бозори ақлдан озди, қани энди ўзбекларга ҳам шундай бахт юз ўгирса
Бу ҳафта Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси бир неча марта тарихий рекордларни уриб, кеча, яънижорийдаги ҳафтанинг сўнги иш кунини 14397 билан битирди. У ўтган ҳафтани 14090 билан тугатганди. Демак, бир ҳафталик ўсиш 307 бўлган. Reuters агентлигининг экспертларига кўра, бу ҳам тарихий рекорд.
Аввалари ҳам кўп марта таъкидлаганимиздек, Dow Jones индекси барқарор йилларда 13-14 минг ўртасида ўйнаб турарди. Демак, у ҳозир 2008 йил кризисидан аввалги барқарор йилларнинг чўққисидан ҳам анча юқорига кўтарилиб кетди.
Маълумки, Dow Jones индекси АҚШдаги энг катта компаниялар акцияларининг ўртача баҳосини ўзида акс эттиради. У шундай чўққиларга чиқдими, демак, акцияларнинг нархи юксак нуқаларга чиқиб олди. Демак, одамлар учун пулларни банкда эмас, акцияларда ушлаш фойдалидир.
Шундай экан, АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмадиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.
Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш фақат мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш, Ўзбекистонга пул юбориш ва бўш вақтини Youtube.com каби сайтларнинг кўнгилочар саҳифаларида ўтказавермасдан, ўша ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар, ана ундан кейин уйларига ҳам бемалол ёрдам берадилар, Ўзбекистонга инвестиция қилиш тўғрисида ўйлай бошлайдилар. Ўзбекистондаги режим сўнги кунларини яшаётганини, сўнга ҳокимиятга ватанпарвар кучлар келишини ҳисобга олсак, ўз мамлакатимизда бизнес очиш учун катта имкониятлар пайдо бўлади.
Кўриб турибсизлар, “Ҳаракат”нинг эксперт ва мухбирлари Ўзбекистонда халқдан бекитиб келинаётган рақамларни ҳам топиб, Ислом Карим раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати мамлакатни қашшоқлик даражасига тушириб бўлганини фактлар билан исботладилар. Бизнинг сайтимизни ўқиб боринг, яқинда пулларингизга қайси воситачи молиявий компаниялар орқали акциялар сотиб олиш яхшилиги ҳақида маслаҳатлар ҳам эълон қилишга бошлаймиз.
Ҳа, дарвоқе, биз маслаҳатларимизни юксак даражали экспертларга асосланиб бермоқчимиз. Улар бундай ишни бекорга қилмасликларини ҳамма тушунса керак. Демак, яхши маслаҳатлар олиш учун бизга ёрдам беринг.
Бизга ёрдам беришни истаганлар “Ҳаракат” сайтининг бош саҳифасидаги Donate тугмасини босишдан иш бошланг ва у ерда кўрсатилган тартиб билан ҳисоб номеримизга пул ўтказинг. Ҳар қандай миқдордаги ёрдам учун миннатдор бўламиз. Биз билан алоқа қилишни истаганлар harakat@harakat.net адресимизга мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистонни бошқараётганларга умид йўқ. Аҳволни миллатнинг ёрдами билан ўзимиз тузатишимиз керак.