08 March 2013
00:04 -
Яхши хабар: Халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминовага Президент совғаси топширилди
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминовага мамлакатимиз Президенти совғаси топширилди, деб хабар берди ЎзА. Совға замонавий компьютер экан.
Фарғоналик шахматчи Нафиса тўрт ёшлигидан спортга меҳр қўйиб, шахмат ўйнашни қунт билан ўрганди. 2002 йилда ўн икки ёшгача қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлди. 2007 йилда минтақавий саралаш мусобақасида биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Дунёнинг энг кучли 64 шахматчиси дона сурадиган ушбу турнирда қатнашиш учун Марказий Осиё минтақасига ажратилган ягона йўлланмани қўлга киритди ва ўзбек хотин-қизларидан катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган биринчи спортчи бўлди.
Олти йилдан буён Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда иштирок этиб келаётган Нафиса 2008 йилда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Кўплаб халқаро турнирларда хотин-қизлар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. 2010 йилда йигирма ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кучли тўртликдан жой олди. Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтган ёзги Осиё ўйинларининг жамоавий баҳсларида терма жамоамиздаги дугоналари – Ольга Собирова, Юлдуз Ҳамроқулова, Нодира Нодиржонова билан бирга кумуш медални қўлга киритди. 2011 йили I Марказий Осиё кубоги ва 2012 йил Тошкентда ўтказилган “Тошкент опен” халқаро шахмат турнирида хотин-қизлар ўртасида ғолиб бўлди.
Халқаро шахмат федерацияси яқинда Нафиса Мўминовага халқаро гроссмейстер унвони берилганини эълон қилди.
Совға Президентининг маошига олинмагани сабабли, уни давлатнинг, миллатнинг совғаси деб қараш керак. Қашшоқ миллат бундан тузукроқ совға қилолмагани, касал Ислом Карим совғани шахсан ўзи топширлолмаганини Нафисахон тўғри тушуниб, хафа бўлмади деб ўйлаймиз, дейди мухбиримиз.
Нафисахонни чин юракдан табриклаймиз.