07 March 2013
18:10 -
Икки миллиондан ортиқ ўзбек бошқа мамлакатларда мардикорчилик қилар экан, Пастдарғомда рангли фонтанга бало борми?

Бир қарашда қандай гўзал воқеа ва хабар. Аммо, бошқа тарафдан, 2 миллиондан кўпроқ ўзбекистонликлар чет элларда қул каби мардикорлик қилиб оила боқар экан, ранли фонтанларга нима бало бор деган савол ўртага чиқмайдими?
Ўзбекистон режими иқтисодимиз чўкаётгани, иқтисодимиз қозоқлардан 8 баравар орқада эканлигини ўз халқидан бекитиб келмоқда эди. Хўш, “Ҳаракат” Агентлиги бунга оид маълумотларни эълон қилди, улар аста-секин ҳаммага етиб боради-ку! Ахир, қашшоқ аҳоли бу маълумотларни, хусусан, ҳар йили мингга яқин мардикорнинг ўлиги Россиядан келаётганини билмаса ҳам, ўликлар келиши давом этмоқда, болалар оталарини йиллардан бери кўрмасдан катта бўлмоқда.
Фонтанлар қуришдан мақсад - ўша феълан етим болаларнинг кўнглини кўтариш, уларни озгина бўлса ҳам хурсанд қилишмикан?