08 March 2013
00:42 -
Тошкентда йилига 3200 нафар йўловчи метрополитен қоидаларини бузади
Бугун Тошкент метрополитени маъмурияти пресс-конференция ўтказиб, ҳар куни бу транспорт воситасидан қарийб 200 минг йўловчи фойдаланиши, шунинг қаторида қоидабузарларнинг ҳам кўплигини эътироф этди. Масалан, ўтган йили 3200 нафар йўловчи турли мақсадларда метрополитендан фойдаланиш қоидаларини бузган ва уларга нисбатан чоралар кўрилган. Шунингдек, метрополитенда 42 та жиноят содир этилган, 1470 та ҳолатда фуқаролар шубҳали буюмларни қолдириб кетишган.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан муҳофаза қилинадиган бу транспорт воситаси шаҳарликлар бирмунча қулай бўлиб, кўпчилик ана шу қулайликни суиистеъмол қилгани ёмон кўрсатгич. Масалан ўтган йили 875 ҳолатда йўловчилардан портловчи ва енгил аланганланувчи ашёлар мусодара қилинган.
Афсуски, бу ҳол, яъни жамоатчилик фойдаланиш ашёларига нисбатан ноэтик муносабат ўзбеклар менталитетининг бир қисмига айланиб улгурди, дейди мухбиримиз. Мисол учун ҳозирги кунда бирорта автомат қурилма, таксофон ёки бошқа воситаларни қўриқчисиз қолдириб бўлмайди, дарҳол ўғирлик юз беради. Балки, бу – халқнинг қашшоқлиги туфайл юзага келган феномендир?