07 March 2013
14:23 -
Хабарчиликда ўзбекча масхарабозлик: 28-29 март кунлари Сенатнинг 11-чи ялпи мажлиси бўлармиш
Совет замонида йилда икки марта Олий Совет деб аталадиган қўғичоқ парламентнинг мажлисига бутун мамлакатдан парламент нималигини билмайдиган ишчи-колхозчилар йиғилишиб, мудраб ўтирган ҳолда, Компартиянинг Марказкоми томонидан тайёрланган ҳужжатларни бир овоздан тасдиқлаб тарқалишарди.
Ҳозир собиқ СССРнинг Ўзбекистон ва Туркманистондан бошқа ҳамма республикларида етарлича демократик шароитда ишлайдиган парламентлар ташкил этилди. Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармади. Унитар давлатда кераги бўлмаган икки палаталик парламент яратилган бўлса ҳам, мамлакатимизда на демократия на амалда кўппартиялик бўлмагани сабабли, Олий Мажлис аввалги Олий Совет каби қўғирчоқ театри.
Олий Мажлис палаталари Конституцияга кўра, доимий ишлайдиган орган бўлса ҳам, амалда вақти-вақти билан ялпи мажлисга йиғилади. Акс ҳолда, доимий ишлайдиган органнинг ялпи мажлиси ҳақида 1 ойча аввал эълон берилармиди?
Табиий, Олий Мажлиснинг қўмиталари доимий ишлайди, деган ёлғон гаплар тарқатилади, аммо бу мажлислар ҳақида ойда ёки бир неча ойда бир хабар тарқатилишидан тушунса бўладики, ҳеч қандай қўмита мажлислари бўлмайди. Ҳар ким ўз иши билан овора. Ишлари қандай эканлиги ҳам маълум, депутат ва сенатор мақомидан фойдаланиб чўнтакларини тўлдиришади.
Хуллас, қаёққа қараманг, Ўзбекистонда систематик равишда давлатчилик йўқ қилинмоқда, иқтисод чўктирилмоқда, фан ўлдирилмоқда ва ҳоказолар. Ваҳоланки, ҳатто Совет замонида учта республикада – Россия, Украина ва Ўзбекистонда – ҳақиқий давлатчилик асослари бор деб ҳисобланарди.