07 March 2013
13:47 - АҚШлик колумнист Рўғин ГЭСини ҳимоя қилмоқда, “Бирлик” бунга қарши
Тожикларнинг Asia-Plus агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Wall Street Journal газетасининг колумнисти (таҳлилчи-журналисти) Хилари Креймер Forbes журалида чиқарган мақоласида Тожикистонда қурилаётган Рўғун ГЭСи бу минтақанинг ривожланишида “калит” ролини ўйнашини ёзиб, бу - терроризмга қарши уруш олиб бораётган АҚШ ва НАТО учун, ҳаётий манфаатларга етишиш йўлида муҳим восита эканлигини айтибди. Бу калит Тожикистоннинг қўлида эканлигини урғулаган Хилари Креймер, бу ГЭСнинг қурилишиЎзбекистон учун хавотирлик яратмаслиги кераклигини, Ўзбекистонга етарлича сув етказиб берадиган ГЭСни айланиб ўтувчи 70 километрлик тоннел ҳам лойиҳалаштирилганини гапирган.

Маълумки, Ўзбекистон ҳукумати бу лойиҳага тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда. Ўзбекистон мухолифатининг асосий кучи “Бирлик” Партияси ҳам бу лойиҳанинг амалга оширилишини истамайди. “Бирлик” лидерларидан Пўлат Охуннинг партия нуқтаи-назарини ҳам ўзида акс эттирадиган мақоласи, “Ҳаракат” саҳифаларида эълон қилинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, америкалик журналистнинг фикри АҚШ давлатиники эмас. АҚШ маъмурияти бу хусусда ўз фикрини билдирса ёмон бўлмасди. “Бирлик” Партияси эса, бу масала бўйича ўз позициясини ўзгартирмаслиги ҳам маълум, дейди мухбиримиз.