27 February 2013
06:47 -
Озорбайжонда Хўжали фожеасининг 21 йиллиги хотирланди

Кеча эрталаб мамлакатнинг ҳамма мачитларида қилинган эрталабки номозларда бу воқеа тилга олинди, қурбонларнинг руҳига дуолар ўқилди. Кун бўйи Бокудаги Хўжали геноциди қурбонлари хотирасига ўрнатилган ҳайкал атрофидан одам аримади. Давлат одамлари, дипломатик корпус ва сиёсий партияларнинг вакиллари, қурбонларнинг яқинлари ва оддий бокуликлар ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйдилар, сукут сақлаб ва бош эгиб қурбонларни хотирладилар.