27 February 2013
13:44 - Олмотада Эроннинг ядровий дастури бўйича муҳим учрашув бўлмоқда
Аввалги хабарларимиздан бирида Эроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар олиб борувчи халқаро “олтилик” ва Эрон вакилларининг навбатдаги учрашуви Қозоғистон пойтахти Остонда бўлишини билдирган эдик. У хабарда бироз янглишлик бор экан. Йиғилиш Остонада эмас, Олмотада кеча бошланди. Йиғилишда Эрон, ЕИ ва “олтилик” вакиллари қатнашмоқдалар. Расмдаги 8 байроқ айнан уларники.

Дунёнинг ҳамма хабар агентликлари бу йиғилиш хусусида хабар берар эканлар, Ўзбекистон ахборот воситалари ҳар доимгидек жим қолганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.

Хабарларда учрашувнинг тафсилотларига оид маълумотлар йўқ ҳисоб. Аммо, ҳамма тушунадики, Ғарбнинг мақсади - Эронни ядровий қурол яратиш программасини тўхтатишга мажбур қилиш. Табиий, қандайдир компромисслар ҳам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бундай учрашув биринчи марта бўлмаяти. Масалан, бундан олдингиси ўтган йили Истанбулда бўлганди. Олмаотадаги учрашув сўнгиси бўлмаслиги ҳам муқаррар.

25 феваль куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой бу йиғилишга келган Эроннинг Миллий Хавсизлик Олий кенгашининг Котиби Саид Жалолий билан учрашгани ҳам хабар қилинди.