27 February 2013
06:14 -
АҚШ Давлат Котиби Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб сафарга чиқди, кеча Лондон ва Берлинда бўлди

Жон Керри Берлинда Германиянинг канцлери Ангела Маркел билан музокаралар ўтказди. Лондон ва Берлиндаги икки учрашув ҳақида хабарларда асосан умумий гаплар бор. Тахмин қилиш керакки, Жон Керри Давлат Котиби сифатида ҳамма билан танишиш суҳбатлари ўтказишдан ташқари, АҚШ Президенти Барак Обаманинг келаси ойга мўлжалланган сафарини тайёрламоқда.
У Берлинда Россия ташқи ишлар вазири Сергай Лавров билан ҳам учрашган. Икки ҳамкасб АҚШ Россиянинг эътирозларига қарамасдан Европада қурмоқчи бўлган Ракеталарга Қарши Мудофаа системаси ва Суриядаги аҳволдан тортиб, бир америкалик оила тарфидан асраб олинган рус боласининг ўлимигача бўлган масалаларни муҳокама қилишибди.