20 February 2013
15:28 - Бунақа воқеа Ўзбекистонда бўлолмайди: АҚШ Давлат Котиби Қозоғистон ташқи ишлар вазири билан телефонда гаплашди
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб тарқатилган хабарда айтилишича, АҚШнинг янги Давлат Котиби Жон Керри қозоғистонлик ҳамкасби Эрлан Идрисов билан телефонда гаплашган. Идрисов Керрини бу лавозимга тайинланиши билан табриклабди, Керри Идрисовга Қозоғистоннинг Афғонистонда вазиятни барқарорлаштиришдаги иштироки учун миннатдорчилик билдирибди.

Лекин, суҳбатнинг асосий мавзуси Эроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар олиб борувчи халқаро “олтилик”нинг ва Афғонистон бўйича Истанбул жараёнига қатнашувчи-давлатлар вазирларининг Остонада бўладиган иккита йиғилишига тайёрланиш масалалари бўлган.

Эрлан Идрисов ўз ҳамкасбига “Қозоғистон-2050” Стратегиясининг асосий жойларини айтиб беришга ҳам улгурганидан кўринмоқдаки, суҳбат етарлича чўзилган.

Эрон ва Афғонистон бўйича муҳим йиғилишларнинг Остонада ўтказилиши, ва давлат Котибининг Қозоғистон вазири билан телефонда гаплашгани ҳам кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон бундай муҳим жараёнлардан мутлақо четлатилиб қўйилган, Ислом Карим яккамоховга айлантирилган.