20 February 2013
14:16 - Ўзбек тили Интернетда йўқ қилинмоқда

Бу мавзуни тўла анализ қилиш учун ҳозир имкониятимиз йўқ. Аммо, баъзибир мисоллар ўзбек тили Интернетда йўқ қилинаётганини очиқ-ойдин кўрсатмоқда:

 

- Ўзбек тилида энг кўп маълумот тарқатадиган Olam.uz сайти бекитилди.

 

- Uzdaily.com сайтининг умуман ўзбекча саҳифаси йўқ.

 

- Gazeta.uz сайти янги йилдан бери, яъни 50 кун ичида ўзбек тилида роппа-роса 3 дона (!!!) хабар тарқатди. Рус тилида эса кунига 5-6 та хабар тарқатилади.

 

- 12.uz сайти одатда кунига 6-7 хабар тарқатса, ўзбек тилида 2 ёки 3 та хабар тарқатарди. Аммо, кеча, яъни 19 февралда русча 10 та хабар берилган бўлса, ўзбекчада битта ҳам берилмади.

 

- Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги сўнги 7 кунда рус ва ўзбек тилларида нечтадан хабар тарқатганини кўринг:

 

Февраль     13     14      15     16     17     18     19

 

Русча         4       3         5      1        0       2       5

 

Ўзбекча      1       2        1       0        0       1       0

 

Шунақа ишлар, азиз қорамоллар!