27 January 2013
06:26 -
Ўқувчимиз бизни уятсизликда, бошқачароқ айтсак, иқтисодий саводсизликда айблабди
“Ҳаракат” хатқутисидан: Экономикaни яxшилaб ўргaниб чиққaниздaн кейин қуйидaги индекслaрни солиштиринг: Қозоғистоннинг давлат қарзи Ялпи Ички Маҳсулотнинг 16% га тенг. Ўзбекистонники эса 7,7%. Қозоғистоннинг ташқ қарзи 94 440 000 000, киши бошига ташқи қарз 6060. Ўзбекистонники эса 4 236 000 000, киши бошига 150. Булар CIA (АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси - Ҳаракат) тарқатган маълумотлар. Тaғин уятсизлaрчa ёмонлaйсиз дaвлaтни. Бир кўрингчи иқтисодий кўрсaткичлaрни ёмонлaшдaн олдин.
“Ҳаракат” таҳририятидан: Ҳурматли ўқувчимиз, бизни уятсизликда айблаб, жавоб баҳонасида мамлакатимизнинг аҳволини яна бир марта муҳокама қилишга йўл очиб берганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ташқи қарзига оид Сиз келтирган рақамлар долларда бўлса керак. Аммо, Интернетдаги манбалар бошқача рақамларни кўрсатди. Қозоғистоннинг ҳам Ўзбекистоннинг ҳам ташқи қарзи бундан ҳам кўп экан. У рақамлар жуда муҳим, аммо, бугунги мақсадимиз Қозоғистон ва Ўзбекистонни солиштириш бўлгани сабабли, биз учун ҳозир муҳим бўлгани – ростдан ҳам Қозоғистоннинг қарзи биздан анча кўп эканлиги.
Ҳар қандай катта қарз ёки ишларнинг фавқулодда ёмонлашиши, масалан, банкротлик туфайли ёки узоқ йиллардан бери олинаётган кичкина қарзлар туфайли пайдо бўлади. На Қозоғистон на Ўзбекистон банкрот бўлгани йўқ, демак, йиллардан бери уларнинг қарзи ортиб бормоқда. Ана энди тушунингки, бели бақувват бўлмаганга ҳеч ким қарз бермайди. Қозоғистоннинг бели бақувват, шунинг учун ҳозир қилинаётган оламшумул лойиҳалари учун истаган жойидан қарз ололади. Ўзбекистон эса, қашшоқ мамлакат, унга садақа берилади, майда-чуйда қарз ҳам берилиши мумкин, аммо ҳеч ким катта қарз бермайди. Қарзимиз камлигининг ягона сабаби – шудир.
Билиб қўйингларки, масалан, АҚШнинг қарзи Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажмидан ҳам катта. Лекин, ҳозир АҚШ кимдан қарз истаса дарҳол олади, чунки бели бақувват.
Қарзнинг миқдори ҳам иқтисоднинг кўрсатгичларидан бири. Аммо, асосий кўрсатгичлар – ЯИМнинг ҳажми, киши бошига ЯИМнинг ҳажми, одамларнинг ўртача даромадидир. Маълумки, биз қозоқлардан киши бошига ЯИМнинг ҳажми бўйича, демак, аҳолининг ўртача даромади бўйича тахминан 8 (!!!) баравар орқадамиз (киши бошига ЯИМ қозоқларда – 14 минг доллар, бизда – 1 минг 700 доллар атрофида). Қозоқларда ўртача маош – 700 доллар атрофида, бизда 90 доллардан ҳам кам.
Булардан уялиши керак бўлган одам Ўзбекистон Президенти Ислом Каримдир. Иқтисод нималигини ҳам билмайдиган шу одам бизни 22 йилда ҳозирга қашшоқликка келтирди.
Дарвоқе, биз бу мавзуни илк марта тилга олмаяпмиз. Қарз ҳақида аввалги хабарларимиздан бирини пастдаги линк орқали кўришингиз мумкин.