31 May 2012
02:26 - Ҳар бир ўзбек ташқи дунёдан бор-йўғи 143 доллар қарздор, қарзнинг озлиги - қашшоқлигимиз кўрсатгичидир
“РИА-Аналитика” илмий текшириш маркази экспертлари Халқаро Ваюта Жамғармаси маълумотлари асосида давлат қарзининг даражаси бўйича мамлакатлар рейтингини тайёрлабди. Мамлакатимизнинг давлат қарзи ўтган йил якунлари бўйича мамлакат Ялпи Ички Маҳсулотига нисбатан 9,1 фоизни ташкил этган. Бу одам бошига қарз миқдори 143 АҚШ доллари деганидир. Рейтинг тузилган 168 та мамлакат орасида Ўзбекистон 162-ўринни эгаллабди.

Япония ($105512), Ирландия ($49865) ва АҚШ ($49808) одам бошига қарз миқдори бўйича етакчилик қилаётган экан. Маълумки, бу мамлакатлар фаровонлик нуқтаи назардан дунёда етакчили қилишади. Кўриниб турибдики, ташқи қарзларнинг камлиги фаровонлик даражасини ифода этмайди. Демак, Ўзбекистон ташқи қарз даражаси энг паст бўлган ва фаровонлик даражаси энг паст бўлган 10 мамлакат ичида.

Эслатиб ўтамиз, халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларга кўра, Ўзбекистон 10 та энг мудҳиш диктатор давлатлар рўйхатидан ҳам жой олган. Хуллас, қаёққа қараманг, Ислом Карим раҳнамолигида мамлакат ёмонлар рўйхатида, феълан чўкмоқда. Уни қутқариш керак. Бу - мухолифатнинг вазифасидир.